Ҳозир боксда коррупция йўқ, лекин ҳар доим ҳам шундай бўлмаган

Repost.uz муҳбирининг хабар беришича, Ёшлар Иттифоқи томонидан ташкил этилган Мodul5 лойиҳаси давомида боксчи Шаҳрам Ғиёсов боксдаги коррупция тўғрисида ҳам тўхталиб ўтган.

“Ҳозир боксда коррупция йўқ, лекин ҳар доим ҳам шундай бўлмаган. 2014 йилга қадар мен беш марта финал жангларига чиққанман ва беш маротаба фақат кумуш олганман. Бироқ, бу финалларда фақат битта жангни бой берганман. Қолган жанглар билан нима бўлганини билмайман. Балки ҳакамлар айбдордир, билмадим. Буларнинг ҳаммаси менинг янада кучли бўлишимга ёрдам берди. Ҳозир боксда коррупция аниқ йўқ, шунинг учун ҳам у ривожланмоқда. Агар спортнинг бошқа турларидан ҳам коррупция илдизи билан йўқотилса, биз уларда ҳам энг зўри бўламиз” – деди Шаҳрам Ғиёсов.

Шаҳрам бокс бўйича жаҳон ва Осиё чемпионатларининг олтин медал соҳиби ҳисобланади. Риода ўтказилган олимпидада кумуш медални қўлга киритган. Профессионал боксдаги карьерасида 9 жанг ўтказиб, 9 маротаба ғолиб бўлган. Шуларнинг 7 таси рақиблар учун нокаут билан якун топган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳукумат валюта тижорий курсини бекор қилди. расмий курс нима бўлади?

Бош вазир Абдулла Ариповнинг 30 июнь кунги қарорига мувофиқ, тижорат банкларининг ўз мижози бўлган корхоналарга бозор нархида валюта олиб-сотишига рухсат берилди. Ҳозирча ...

“тез ёрдам автомашинасига бензин беролмаган давлат газ қуйдиряпти”​

  ​"Андижондаги заправкаларда безин сотиш бошланди. Заправка эгаларидан сўрасам, интернетда Андижонда бензин йўқ, деб чиққанидан кейин безин беришни бошлашди, деб айтди ...

Сурхондарёда дхх ходимлари қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ходимлари томонидан фирибгарлиги учун ...