Пора эмас дуо олишни ўрган эй инсон!

Бугун газета.уз ҳамда насафньюс да хабар берилишича Қашқадарё вилояти касби тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиқ ўринбосари ўз нафсини тиёлмасдан пора билан қўлга қўлга тушди.

Касби тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиҳи ўринбосари пора олгани учун 5 йилга қамалди. (17.01.2022)

Қашқадарё вилояти Касби тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари 500 минг сўм миқдорида пора олганлиги учун 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Ўринбосарни 2021-йилнинг август ойида пора билан ушлангани хабар қилинганди.

Олий суд матбуот хизмати маълумотларига кўра, Э. Бозоров 2017-йил сентябрь ойидан Касби тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари ҳамда тумандаги 16 ёшгача бўлган болаларни ногирон деб топиш комиссияси раиси лавозимида ишлаб келган.

У мансабдор шахс бўлгани ҳолда ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тамагирлик йўли билан Касби тумани Назартепа қишлоғида яшовчи М. Ярматованинг 2019-йилда туғилган ўғли С. М. ни ногиронлик нафақасига чиқариб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига эса фуқародан 600 000 сўм миқдорида пул маблағини талаб қилганлиги айтилмоқда.

2021-йил 5-август куни М. Ярматованинг аризаси юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилади. “Тадбир чоғида Э. Бозоров ўзининг хизмат хонасида М. Ярматовадан келишилган пул маблағининг 500 000 сўмини олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган”, — дейилади хабарда.

Жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг 2021-йил 20-декабрдаги ҳукмига асосан Э. Бозоров Жиноят кодекси 210-моддаси (пора олиш) 2-қисмининг “в” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли, деб топилган.

Унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда ушбу Кодекснинг 45-моддасига мувофиқ 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо тайинланган.

Фередей

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари абдулла азизов ишдан четлатилди

Энди у, буюк эҳтимолда,  Европага қайтиб кетса керак. Яна гап гаплар бор - “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ раисининг ўринбосари лавозимига тайинланиши ҳам мумкин. ...

Барча мухолифат ташкилотларини ҳамжиҳатликка чақираман!

Ҳурматли мухолифат етакчилари ва фаоллар! Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган авторитар тузум халқнинг тинкасини қуритмоқда. Халқимизнинг аҳволи кундан-кунга ёмонлашмоқда. ...

 қани ўша оппозиция? 

Бугун Ўзбекистонни бошқараетган ҳукумат ,Ҳурматли президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жуда катта бунёдкорлик ишларини амалга оширмоқда. Бобомиз Амир Темур " Бизнинг ...