Мўғулистон тарихида илк марта кўпроқ аёл элчилар тайинланди

Мўғулистон Буюк Хуралининг (парламентининг) сўнгги кузги сессиясида учта давлатга элчилар тайинланиб, уларнинг иккитасида эса аёллар танланди. Натижада Мўғулистон тарихида биринчи марта олти нафар аёл элчи сифатида фаолият юритмоқда. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Батмунхийн Батцэцэг ўзининг ижтимой тармоқдаги саҳифасда ёзмоқда.

“Биз элчиларни меҳнатига лойиқ тайинлашга ва уларнинг малакасини оширишга катта эътибор қаратмоқдамиз. Янги тайинланган элчилар олий маълумотли ва тажрибали профессионал дипломатлардир. Айтиш жоизки, замонавий дипломатия тарихида аёллар камдан-кам ҳолларда элчи лавозимига тайинланади. Бу сафар 31 элчининг олти нафари аёллардир. Натижада аёллар ушбу умумий гендер позициясини эгаллаб, халқаро муносабатларда аёллар лидерлиги кўриб чиқилмоқда”, деб ёзади вазир.

 Кечаги мажлисда қуйидаги элчилар тайинланди:

Сарантогос Эрдэнэцогт – Мўғулистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси;

Сергелен Пурев (эркак) – Мўғулистоннинг Қувайтдаги элчиси;

Гэрэлмаа Даваасурэн Мўғулистоннинг Швейцариядаги элчиси этиб тайинланди.

Таъкидлаш керакки, аввал қуйидаги аёллар элчилик хизматига юборилган эди:

Цэрендорж Нарантунгалаг – Мўғулистоннинг Италиядаги элчиси;

Сосормаа Чулунбаатар – Мўғулистоннинг Бразилиядаги элчиси;

Лхагвасурэнгийн Саянаа  – Мўғулистоннинг Болгариядаги элчиси;

Уламбаяр Нямкхуу – Мўғулистоннинг Франциядаги элчиси.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия украинага бостириб кирса ҳам, нато қўшинларини юбормайди

Россия Украинага бостириб кирса ҳам, НАТО қўшинларини Украинага юбормайди. Бу ҳақда 30-январь куни BBCга НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди. “Биз Украинага НАТО ...

Ўзбекистон ҳудудида ер қимирлади

Ўзбекистонда бугун тонги 02:31 да ер силкиниши содир бўлди. Ўзбекистон ФҲВнинг сеймологларининг маълумотига кўра зилзила ўчоғи Афғонистонда бўлиб, Тошкент шаҳридан  463 км ...

Ҳукумат интернет нархини 60 фоизга ошириш юзасидан топшириқ берди

Тожикистон ҳукумати қошидаги Монополияга қарши кураш хизмати мамлакатдаги интернет хизматлари учун нархларни 60 фоизга ошириш юзасидан топшириқ берди. Мамлакатда трафикнинг ...