Туркия қимматчилик билан қандай курашмоқда

Туркия қимматчилик билан курашиш учун қўшимча тўловларни пасайтирди. Бироқ, маҳаллий тадбиркорлар ўзгаришларни дўкон пештахталарида киритишга шошилмаяпти.

Шу муносабат билан тегишли вазирликлар вакиллари томонидан махсус рейдлар ўтказилиб, қоидабузарларга жарима солинмоқда. Март ойида Туркияда истеъмол индекси 5,46 фоизга ўсиб, йиллик инфляция даражаси 61,14 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда мамлакат Статистика институти маълум қилди. Бу йил энг юқори транспорт хизматларининг нархи 99% га ошган. Озиқ-овқат ва ичимликлар нархлари 70,3 фоизга, мебель 69 фоизга қимматлаган. Меҳмонхоналар ва ресторанларда нархлар ўтган йилга нисбатан 60 фоизга ошган.

Эмине Йигит, Паҳлава ресторани эгаси:

– Шакар, ун, ёғ каби барча зарур маҳсулотларнинг нархи қимматлади. Бундан ташқари, коммунал хизматлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетди. Бу бизнинг маҳсулотларимизга ҳам таъсир қилди. Энди биз даромадни эмас, зарарни қоплашни истаймиз.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг сўзларига кўра, қимматчилик бутун дунёда кенг тарқалган муаммо. Бироқ Туркия бу масалани қисқа муддатда ҳал қилади.

Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Туркия Президенти:

– Энергетикадан тортиб озиқ-овқат, тоғ-кон саноати ва технология каби кўплаб соҳаларда нархларнинг ҳаддан ташқари ошиши бутун дунёда кенг тарқалган муаммодир. Туркия ишлаб чиқариш қуввати ва логистика жиҳатидан энг кам зарар кўрган давлатлардан бири.

Туркияда инфляцияга қарши кураш қизғин давом этмоқда. Масалан, мамлакатда қўшимча тўлов аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, 18 фоиздан 8 фоиз билан 1 фоизгача туширилди. Айни пайтда мамлакатимиздаги тегишли вазирлик вакиллари дўкон эгалари ушбу ўзгартиришни қай даражада ҳисобга олганини текширмоқда. Давлат имтиёзларини менсимай, нархни пасайтирмаганлар катта миқдорда жарима тўлайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия мариуполда кимёвий қурол қўллаган бўлиши мумкин деган маълумот текширилмоқда

Россия Мариуполда кимёвий қурол қўллаган бўлиши мумкин дейилган маълумот текширилаётганини расмий Киев маълум қилди. Москва барча айбловларни рад этди.  Украина мудофаа ...

Россия ғаллани фақат дўст мамлакатларга экспорт қилади

Россия ғаллани фақат «дўст мамлакатлар»га сотишини эълон қилди. Россия Қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида (SPIEF) сўзга чиқиб, ...

Канададан россияга янги санкциялар

Канада Россияга Россия нефть, газ ва кимё саноатидаги операциялар учун зарур бўлган бухгалтерия ҳисоби ва реклама каби 28 турдаги хизматларни экспорт қилишни тақиқлади. Ташқи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400