Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэга суиқасд қилинди

Япония ҳукуматининг собиқ бош вазири Синдзо Абэга суиқасд қилингани сабабли инқирозли штаб тузилди. «Киодо» ахборот агентлигининг хабар беришича, штабни бош вазир Фумио Кисида бошқарадиган бўлди, у Ямагата префектурасидаги сайловолди ташвиқотига боғлиқ сафарини бекор қилиб, дарҳол пойтахт Токиога қайтган.

Ҳодиса Нара шаҳрида, Синдзо Абэ оммага нутқ сўзлаётган вақтда содир бўлган. NHK телеканали мухбири воқеа жойидан хабар беришича, аввалига ўқ овозига ўхшаган овоз эшитилган, собиқ бош вазир қонга беланган.

Зудлик билан шифохонага етказилган Абэнинг аҳволи ҳозирда умид қиладиган даражада эмаслигини ёзишмоқда.

Полиция гумонланувчини қўлга олиб, ҳозирда уни сўроқ қилмоқда.

Абэ Нара шаҳрида парламентнинг юқори палатасига сайлов кампанияси доирасида ўзи илгари бошқарган Либерал-демократик партияни қўллаб-қувватлаб сўзлаётган эди. Энди бу партияни ҳозирги бош вазир Фумио Кисида бошқармоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ўтган ойда мева-сабзавот маҳсулотларининг нархлари 4,0%га қимматлашган

2018 йилнинг февраль ойида мамлакат истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,6%га ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабарига таяниб “Халқ сўзи” нашри ...

Сергей шойгу: украинадаги ҳарбий операция мақсадига эришмагунча давом этади

Россия армияси Украинадаги махсус ҳарбий операциясини  қўйилган мақсадларга эришилгунга қадар давом эттиради. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу баёнот берди. ...

Ўзбекистон хитойни мағлуб этиб, «china cup-2019»да 3-ўринни эгаллади

Хитойда « China cup-2019» мусобақасининг 3-ўрин учун ўйини якунланди. Унда қатнашган Ўзбекистон миллий жамоаси мезбон Хитойни 1:0 ҳисобида енгиб, мусобақанинг 3-ўринини қўлга ...