АҚШнинг Қуддус ҳақидаги қароридан кейин Исроилдаги тартибсизликлар: 30 дан ортиқ яраланганлар бор

Қуддусда АҚШнинг бу шаҳарни Исроилнинг пойтахти деб тан олиш ҳақидаги қарорига нисбатан фаластинликлар қаршилик сифатида ўтказаётган намойишларда тартибсизликлар бошланди.

Тўқнашувлар Хеврон, Байтлаҳм ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги бошқа шаҳарларда ҳам бўлиб ўтди. У ерларга Исроил полицияси қўшимча кучлар ташлаяпти.

Фаластинликлар Исроил полицияси томонга тошлар отаяпти. Бунга жавобан полициячилар кўздан ёш оқизувчи газ, резина ўқлар ва товуш гранаталарини қўллаяпти. Reuters агентлигининг ахборотига қараганда, тартибсизликлар вақтида 30 дан ортиқ одам яраланган.

Фаластинликлар 7 декабрь, пайшанба куни иш ташлаш эълон қилишди. Кўплаб мактаблар ва дўконлар ёпилган. ХАМАС радикал гуруҳининг етакчиси Исмоил Хония фаластинликларни оммавий исён – янги интифодга чақирди. У жума кунини “оккупацияга қарши қўзғолон куни ” деб эълон қилди.

6 декабрь куни президент Трамп АҚШ элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчиришга тайёргарлик кўришни бошлаш топшириғини берди. Бунинг таомили уч-тўрт йилга чўзилиши мумкин. Араб мамлакатлари Трампнинг қарорини кескин танқид қилишди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши жума куни бўладиган шошилинч мажлисда АҚШнинг Қуддус бўйича позициясини муҳокама қилади. Трампнинг ўзи ўз қарорини – “воқеликни тан олиш”, деб айтди. У Вашингтон бунда кейин ҳам Исроил ва Фаластин мухторияти ўртасидаги диалогга кўмаклашишини билдирди.

1995 йилда АҚШ Конгресси Американинг Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчириш тўғрисида қонун қабул қилган, лекин шаҳар мақомининг баҳслилиги боис, дипломатик миссия Тель-Авивда қолган эди. Вашингтон яқин вақтларгача, 1948 йилда Британиянинг мандати тугагандан сўнг, Қуддус томонларнинг ҳеч бирига тегишли эмаслиги ва шаҳарнинг мақоми фақат тинчлик шартномаси имзоланганидан кейин белгиланиши лозим деб ҳисобларди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

 “россия элитаси путинни ағдаришга уринмоқда”

Россия бизнес ва сиёсий элитаси президент Владимир Путинга суиқасд уюштиришни режалаштирган нуфузли мухолифат вакилларидан иборат гуруҳ тузди. Бу ҳақда Россия Мудофаа ...

Дунё аҳолисининг сони 8 миллиардга етади

Дунё аҳолисининг сони ноябрда 8 миллиардга етади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти томонидан эълон қилинган «Дунё аҳолисининг ...

Атамбоев ўзбекистон-қирғизистон чегараси тўғрисидаги қонунни имзолади

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев умумий узунлиги 1 280 километрни ташкил қилувчи қирғиз-ўзбек давлат чегараларининг 85 фоизини демаркацияланишини кўзда тутувчи ...