Самарқандда амалдорлар хизмат машиналарини бошқаришига таъқиқ қўйилди

Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимовнинг жорий йил 22 сентябрда имзоланган қарорига кўра, эндиликда вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари мансабдор шахсларининг ҳокимлик балансида бўлган давлат хизмат автомашиналарини бошқариши таъқиқланади. Бу ҳақда “Зарафшон” нашри маълум қилди.

Фото:zarnews.uz

Ҳокимликлар хизмат автомашиналарини ҳайдовчи ўрнига мансабдор шахсларнинг бошқариши оқибатида турли хил йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилгани, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари шундай қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.

Бундан буён ҳокимлик хизмат автотранспорт воситаларини фақат бириктирилган ҳайдовчилар бошқаради.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Қозоғистоннинг Остона шаҳри ҳокимияти амалдорлари ҳизмат машиналаридан мутлоқ фойдаланмасдан таксидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.  Ўзбекистонда эса ҳали бери амалдорлар хизмат машинасидан воз кечмайдиганга ўхшайди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мурожаат қилманг — барибир ноҳақсиз

Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда бирор юртдошимизнинг жабрдийда сифатидаги мурожаати (ўзини ёқиши, давлат органлари вакиллари билан сан-манга бориши, ҳақоратланиши, ...

Давлатназар рўзметов озод этилди

29 октябрь куни  хизмат вазифасини ўтаётган пайтда, Қўшкўпир тумани ИИБ ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ушланган журналист озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар ...

Сурхондарёда 119 ёшли ихвол гапаровага биометрик паспорт берилди

Қумқўрғон тумани ”Жозиба” маҳалласида яшовчи 119 ёшли Ихвол Гапаровага янги биометрик паспорт берилди.  Бу ҳақда «Халқ сўзи» нашри ёзмоқда. Фото: «Халқ сўзи» 1900 йилда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400